RU

Последние новости

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  2 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

ПРО-лига. "Нефтчи"нинг машғулотлари давом этмоқда Новости

ПРО-лига. "Нефтчи"нинг машғулотлари давом этмоқда

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Қиргулидаги қароргоҳида Про-лига янги мавсумига тайёргарликни олиб бормоқда.

Жамоанинг асосий майдонида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли машғулотлар заҳира майдонида ўтказилмоқда. Ҳар куни куннинг икки вақтида ўтказилаётган машғулотларда жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов, ёрдамчи мураббийлар Илҳом Зайлобиддинов, Диёр Алижонов ҳамда Хислат Чилматовлар бошчилик қилмоқдалар.

"Нефтчи" машғулотлари қизғин ва қувноқ тарзда ўтмоқда. Тажрибали футболчилар Мансур Саидов, Дилёр Ирматов, Фаррух Турдиалиевлар машғулотларга кўтаринки кайфият улашмоқдалар.

- "Асосий майдонимизда таъмирлаш олиб борилаётганлиги туфайли машғулотларни заҳира майдонида олиб бормоқдамиз" - дейди жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов. "Нефтчи" яқинда "Ҳоким кубоги-2020" мусобақасида иштирок этди. Йилдан йилга нуфузи ортиб бораётган мазкур мусобақа жамоамизни келаётган мавсумга муносиб тайёрлаш, таркибга янги жалб этилган футболчиларни синовдан ўтказиш каби вазифаларни амалга оширишимизда катта ёрдам берди. Мусобақа бош совринини қўлга киритганимиз муҳим натижа албатта. Эндиликда бор эътиборимизни 2020-йилги Про-лига мусобақаларига қаратамиз. "Нефтчи"нинг шонли тарихи ва ўз даражаси бор. Барчамиз буни бирдек англаган холда Про-лигада муносиб иштирок этиб, мавсум якунида Суперлига йўлланмасига эга чиқишни мақсад қилганмиз.



Янгиланаётган "Нефтчи" ўйингоҳи



Майдон майсаси ҳам тобора чирой очиб бормоқда




Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика