RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

ПРО-лига: "Истиқлол" хорижда тайёргарлик кўрмоқда Новости

ПРО-лига: "Истиқлол" хорижда тайёргарлик кўрмоқда

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси Про-лига баҳсларига қизғин тайёргарлик кўриш мақсадида қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ташкил этилган "Сулаймон тоо Кубоги" турнирида иштирок этмоқда.

Саккизта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашаётган турнирда фарғоналиклар “А” гуруҳида мамлакат олий лигасининг “Академия” (Ўш), ҳамда биринчи лига вакиллари “Қизил меҳнат” (Ўш) ва “Жалолобод” (Жалолобд) жамоаларига қарши майдонга тушмоқда. “В” гуруҳини эса олий лиганинг “Нефтчи” (Қўчқор Ота), биринчи лиганинг “Ўш”, “Лининг”, “Шахтёр” (барчаси Ўш шаҳридан) жамоалари ташкил этган.
 
“Истиқлол” кеча “Жалолобод” жамоасин  йирик – 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Тўпларни С.Асқаралиев, Э.Акбаров, Т.Толипов, Р.Айвазов (иккитадан), А.Хожимирзаев, А.Султонов, Т.Султонов, О.Исроилов киритишди.

Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинни бугун Қирғизистон чемпионати олий лигаси вакили “Академия”га қарши ўтказишади. Гуруҳдаги сўнгги учрашув эса эртага, “Қизил меҳнат” жамоасига қарши белгиланган.
 
Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўлланма олишади, учинчи ва тўртинчи ўриндаги жамоалар ҳам ўзаро куч синашишади. Финал учрашуви 10 март кунига режалаштирилган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика