RU

Последние новости

14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  2 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  5 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11

Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги) Новости

Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Футбол" телеканалига берган интервьюсида клубларнинг хусусийлаштирилиши амалиётини университетлар ва футбол академиялари жамоалари орқали тартибга солиш ва жадаллаштириш масаласига урғу қаратди.

2030 йилга қадар футбол клублари тўлиқ хусусийлаштириладиган бўлса, бу жараённи келгусида дуч келишимиз мумкин бўлган муаммоларга ечим бўла оладиган конкрет ғоя эканини тушунсак бўлади.



ЎзПФЛ айни ғоя бўйича юришни аллақачон бошлади, 2024 йилги мавсумдан вилоят футбол академиялари Биринчи лигага жалб этилди. Миллий чемпионатларимизда университет футбол жамоалари пайдо бўлди, "ФарДУ" ва "БухДУ" номлари билан ташкил этилган клублар Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларга жалб этилди. Бу борада "ФарДУ"нинг мақсадлари жиддий экани маълум бўлди, жамоа Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ чемпионатнинг бронза медалларига эга чиқди. Ушбу натижа ортидан ЎзПФЛ расмий сайти 2025 йилги мавсумдан Ўзбекистон Про-лигасида "ФарДУ" номли янги иштирокчи пайдо бўлганлигини эълон қилди.



Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби 2021 йилги мавсумдан олийгоҳ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ташаббуси билан алоҳида эътиборга олинди. Бундаги мақсад университетда таҳсил олаётган талаба ёшларни кенг миқёсда спортга жалб этиш, футбол спорт турининг оммавийлигини янада ошириш ҳамда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган эди. Университет қошида ташкил этилган футбол клубига кўрсатилаётган тез орада ўз самарасини берди, жамоа 2023 йилги мавсумда Фарғона вилояти Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритди. Ушбу натижа "ФарДУ" футбол клубига Биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди. 2023 йил декабрь ойида Сурхандарё вилоятида ташкил этилган Биринчи лигага ўтиш турнирида "ФарДУ" мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва 2024 йилги мавсумдан ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган Биринчи лигада иштирок этиш имкониятига эга бўлди. "ФарДУ" ортда қолган 2024 йилги мавсумда Биринчи лиганинг Шарқий минтақасида 2-ўринни қўлга киритди. Ғарбий ва Шарқий минтақанинг 8 та энг кучли жамоалари иштирокида ташкил этилган мавсумнинг якуний финал босқич ўйинларида 3-ўринни қўлга киритиб, дебют мавсумидаёқ Биринчи лиганинг бронза медалларига эга чиқди.



Ўзбек футболида профессионаллик сари аниқ мақсадлар билан одимлаётган футбол клуби пайдо бўлаётгани ортидан 2024 йил ноябрь ойининг сўнги кунларида ЎзПФЛ делегацияси Фарғонага ташриф буюрди ва жамоа раҳбарияти билан келгусидаги мақсадлар ҳамда лицензиялаш талабларини бажариш юзасидан учрашув ўтказди. Ана шу учрашув доирасида клуб мутасаддиларига Суперлига ва Про-лига клубларига қўйиладиган лицензиялаш талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди. "ФарДУ" мазкур талабларни бажариш учун тезда ишга киришди, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда клуб стадионида қайта реконструкция ишлари бошланди. Хусусан, стадион трибунасидаги ўриндиқлар янгиланди, футбол майдонига Испания давлатидан келтирилган майса уруғлари экиб чиқилди. Жамоа ўз стадионини лицензиялаш талабларига тўлиқ мос ҳолга келтиргунига қадар Про-лига ўйинларини ўтказиб туриш учун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони билан келишувга эришди. Шунингдек, аввалдан шакллантириб келинаётган U-19 ёшлар жамоасини Лига рўйхатидан ўтказиш ишлари декабрь ойидаёқ бошланди. Клуб томонидан амалга оширилаётган мақсадли ҳаракатлар ортидан кириб келган янги 2025 йилнинг илк кунларидаёқ ЎзПФЛ расмий сайти орқали "ФарДУ" Про-лига иштирокчилари сафига қўшилгани маълум қилинди. Университетлар қошида футбол клубларининг ташкил этилишига ҳукумат даражасига ҳам эътибор берилмоқда. Хусусан, бунга ёрқин мисол тариқасида Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадовга Спорт вазири Адҳам Икромов томонидан "Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати" музейида ташкил этилган маросимда "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони топширилди.



"ФарДУ" клубининг мураббийлар штабида футболимизнинг таниқли вакилларидан Сергей Лебедев ва Абдусамад Дўрмоновлар фаолият олиб боришмоқда. Жамоа таркибида университет талаба-ёшлари билан бир қаторда Абдухолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Ибоджон Абелфазов, Санжар Зокиров, Достон Рашидов, Нозимжон Бобожонов каби тажрибали футболчилар ҳам ҳаракат қилишмоқда. Ортда қолган мавсумда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Абдухолиқ Қурбонов ҳам ҳозирда ушбу олийгоҳ талабаси ҳисобланади. Шунингдек, клуб Про-лига янги мавсуми олдидан Фарғона футболининг таниқли вакилларидан ҳисобланган Шукурали Пўлатов трансферини ҳам эълон қилди. Айни кунларда янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини Фарғонада ташкил этаётган "ФарДУ" таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика