RU

Последние новости

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  4 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  7 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  40 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

Про лига. Сўнгги дақиқаларда учта гол урилган ўйинда "Динамо" "Янгиер"ни мағлубиятга учратди Новости

Про лига. Сўнгги дақиқаларда учта гол урилган ўйинда "Динамо" "Янгиер"ни мағлубиятга учратди

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Янгиер" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



24 март, чоршанба
18:00 - ДИНАМО – ЯНГИЕР 2:1
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Фахриддин Алимов 85, 1:0, Мбек Сиебатчеу 88, 1:1, Ислом Шарипов, 89 2:1

"Динамо": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Тимур Усманов, 11.Тимур Ҳакимов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов, 17.Темурбек Исмоилов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26.Комил Шарофутдинов, 77.Сардор Эминов, 88.Олег Марчук.

"Янгиер": 12.Нодиржон Ашурматов, 2.Илҳомжон Алижонов, 4.Нодирбек Йўлдошев, 5.Улуғбек Худойбердиев, 6.Ландри Чамеджеу, 7.Абдумалик Тошпўлатов, 11.Абдумалик Абдуллаев, 17.Жонибек Мирзақулов, 26.Файсал Траоре, 27.Раббим Ҳасанов, 29.Мбеке Сиебатчеу.


ЯНГИЛАШ


Ўйин якунланди. "Динамо" - "Янгиер" 2:1. Икки жамоага ҳам ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига беш дақиқа қўшиб берилди. Сўнгги дақиқалар том маънода жанг майдонига айланиб кетди. Шиддат жуда юқори. 

89. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ. ШАРИПОООООООООООООООООООВ. "Динамо" футболчиси  Ислом Шарипов гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1

88. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. МБЕКЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ. Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб тенглашмоқда. Бурчакдан етказиб берилган тўпдан сўнг учинчи уринишда Мбеке ҳисобни тенглаштирди ,1:1

88. ЎЗГАРИШ. "Динамо"дан Тимур Усмонов ўрнига Миҳайло Удод тушди. 

86. Голдан сўнг Илдар Сакаев шогирдлари дарҳол ҳужумга ўтишди ва бурчак зарбасини ишлашди. 

85. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. ФАХРИДИН АЛИМООООООВ.  Иккинчи бўлимда майдонга тушган Фахриддин Алимов аниқ зарба билан Нодир Ашурматов дарвозасини ишғол қилди. Ниҳоят учрашувдаги илк гол гувоҳига айландик. 

"Динамо" кучли прессинг уюуштирмоқда. Лекин голдан дарак йўқ. 

80. ОГОХЛАНТИРИШ. "Янгиер" жамоасидан Аҳрор Иноятовга сариқ карточка кўрсатилди

70. Темур Усмонов гол урди, аммо қанот ҳаками офсайд ҳолатини қайд этган эди...

68. "Динамо" таркибида ўзгариш. Темурбек Исмоилов ўрнига Ислом Шарипов майдонга тушди

65. Жасур Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ноаниқ кўриниш олди. 

63. Мбекега тиббий ёрдам кўрсатилди. 

"Янгиер" босимни оширмоқда. "Динамо" эса ҳимояланишга мажбур бўляпти. 

51. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯТ. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Меҳмонлар футболчисининг бурчакдан оширилган тўпдан сўнг берган зарбаси дарвоза устунига тегди. 

50. ЗАРБААААААААААААААААААА. НОДИР ЙЎЛДОШЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ. Меҳмонларнинг футболчиси Нодир Йўлдошевнинг жаримадан йўллаган зарбасини "Динамо" кипери Фарҳод Раҳматов қийинчилик билан қайтариб қолди. 

49. "Янгиер" жарима зарбасини ишлади. Гол кўрамизми?

45. ЎЗГАРИШ. "Динамо"да Темур Ҳакимов ўрнига Фахриддин Алимов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. 

45+1. "Динамо"да стандарт вазият. Бироқ Сардор Эминовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди. 

45. ОГОХЛАНТИРИШ. "Янгиер"нинг тажрибали футболчиси Абдумалик Абдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

36. Эминовнинг бурчакдан етказган тўпини Жўрабоев дарвоза томон йўлламоқчи эди, бироқ ҳимоячилар ҳушёр ўйнашди

35. "Динамо" футболчилари меҳмонларни асосан қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолмоқда. 

34. Файсал Траоренинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда жуда ноаниқ. Футболчи бунинг учун узур ҳам сўраб қўйди. 

27. ЗАРБААААААААА. Файсал Траореда кутилмаган ажойиб зарба ва "Динамо" посбонидан бунга жавобан моҳирона сейв. 

25. Майдон эгаларининг ҳужумлари якунига етаётгани йўқ. Узатмалар аниқ, лекин якуний зарба етишмаяпти. 

20. ЗАРБААААААААААААААААА. "Янгиер"нинг африкалик футболчиси Мбеке Сиебетчеунинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Бурчакдан етказиб берилган тўпдан сўнг Мбеке боши билан зарба йўллаганди. 

11. ЗАРБААААААААААААААААААА. УХХХХХ. "Динамо" футболчисининг жарима тўпидан йўллаган зарбасини рақиб посбони Нодир Ашурматов ажойиб сейв билан бартараф этди. 

10. ОГОХЛАНТИРИШ. "Янгиер"дан Улуғбек Худойбердиев Темур Ҳакимовга қўполлик ишлатгани учун огохлантирилди.

Илк дақиқалардан жамоалар шиддатли ўйин намойиш этмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув олдидан стадионда концерт дастури бўлиб ўтди. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика