RU

Последние новости

12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   4 12:04Расман: Фарҳод Бекмуродов — "Қизилқум" футболчиси!  0 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  3 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  3 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  3 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  3 09:12«Металлург»ни Суперигада олиб қолган мураббий хориж клубига бош мураббий бўлди  5 08:40Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди  6 08:11EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 07:35EЧЛ. Қуръа 31 январь куни ташланади. «Реал» ёки «Бавария» илк босқичнинг ўзида жиддий рақиб билан тўқнаш келади  35 03:20ЕЧЛ. Сўнгги турдан ўрин олган барча учрашувларнинг (18 та!) натижаси битта саҳифада   48 03:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  16 01:02Роналду ўғли қайси футболчига мухлислик қилишини айтди. Болакай бу футболчини отасиданда кучлироқ деб ҳисоблайди  6 00:38Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги ўйинчилар учун ўтказилиши керак бўлган махсус тадбир "Этиҳад"нинг ёнидаги ёнғин сабаб бекор қилинди  0

Про лигада дастлабки босқич якунланди. Олдинда бизни қайноқ ноябрь кутмоқда Новости

Про лигада дастлабки босқич якунланди. Олдинда бизни қайноқ ноябрь кутмоқда

Шиддатли ва муросасиз кечаётган Про лига баҳсларининг дастлабки босқичи ўз якунига етди.

Тан олайлик жорий йилги чемпионат савия ва даража бобида аввалгиларидан тубдан фарқ қилмоқда. Ўйинларнинг жонли эфирда трансляция қилиниши эса мухлисларда қизиқишни янада оширгани аниқ. Жамоалар эса шунга яраша майдонда ҳақиқий кураш олиб боришмоқда. Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинларнинг йўқлиги, биргина қўлга киритилган ёки йўқотилган очко эса жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилишни биргаликда кузатиб бордик. Эндиликда эса бу борада бироз хулосаларни чиқарсак, жамоаларнинг иштирокига муносабат билдирсак мақсадга мувофиқ бўларди. Демак, дастлаб Суперлига йўлланмаси учун курашадиган биринчи тўртлик жамоаларига назар ташлаймиз.

"Нефтчи" - Суперлигага қайтишга ҳаракат қилаётган "Нефтчи" жамоаси 28 очко жамғарган ҳолда биринчи ўрин билан кучли тўртликдан ўрин олди ва Суперлигага йўлланма олиш учун курашни давом эттиради. Про лига иштирокчилари орасида жамоа энг яхши таркибга эга десак муболаға бўлмайди. Мансур Саидов, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко каби маҳоратли ижрочилар аксарият учрашувларда ўйин тақдирини ҳал қилишга эришди. Шунингдек Элдор Эргашев, Анваржон Ҳожимирзаев, Рустам Абдуҳамидов каби ёш футболчилар ҳам кўп нарсаларга қодир эканлигини кўрсата олишди. Жамоанинг қайд этаётган натижалари мухлисларда Суперлигага қайтишга бўлган ишончни оширмоқда дейишимиз мумкин. Умумий қилиб айтганда "Нефтчи"нинг муваффақиятларини таркибдаги савияли ва маҳоратли футболчиларнинг йиғилгани билан боғлашимиз ўринли бўлади. 

"Шўртан" - 26 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган "Шўртан"да эса бунинг аксини кўришимиз мумкин. Камтарин таркибга эга, асосан маҳаллий ёшларга таянаётган ғузорликларнинг ютуқларида Асрор Алиқуловнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Таркибда кучли ижрочилар кам, жамоа трансфер таъқиқи сабаб керакли ҳаридларни ҳам амалга ошира олмади. Шунга қарамасдан Алиқулов ёш футболчилар билан ҳар бир рақибга етарлича муаммо туғдириб очко ишлашга ҳаракат қилмоқда. Қайсидир маънода Асрор Алиқулов кам масаллиқдан мазали таом тайёрлашни уддасидан чиқа оляпти. Майдон четидаги муаммолар жамоанинг ўйинига ва натижаларига салбий таъсир кўрсатаётгани йўқ. Ўтган мавсумда "Машъал"ни Суперлига сари етаклаган мутахассис бу вазифани яна бир бор бажаришга уриниб кўради. Аммо, хорижлик мураббий Игорь Криушенко билан боғлиқ муаммо жамоага Суперлигага чиқиш йўлида катта тўсиқ бўлмаса бўлгани. 

"Турон" - Про лигада дебютант ҳисобланган "Турон" ёш жамоа бўлишига қарамай ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Яйпанликларнинг ўйинларини кузата туриб жамоа ўз услубига ва фалсафасига эга бўлиб бораётганини кўрамиз. Барча учрашувларда биринчи рақам остида ҳаракат қилаётган, ҳужумкорликка эътибор бераётган Ислом Исмоилов шогирдлари турнир жадвалида "Шўртан"дан бир очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллашди. Таркибда маҳаллий иқтидорларга имконият берилмоқда, шунингдек Суперлига ҳавосини кўрган Жавоҳир Соҳибов, Дониёр Исмоилов, Шукурали Пўлатов каби тажрибали футболчилар жамоа ўйинини ташкил қилишда асосий фигурулардан бири бўлди. Дониёр Исмоилов олдинги чизиқда бир нечта голлар урди. Соҳибов эса майдон марказида ҳужумни бошловчи ва рақиб ҳужумларини бузувчи қора ишчи вазифасини аъло даражада уддалади. Фақатгина жамоа аксарият ўйинларда охирги дақиқаларда бўшашиши ҳисобига кераксиз голларни ўтказиб юбораётгани очколарни қўлдан бой беришга сабаб бўлмоқда. "Турон" ниманинг эвазига элитага чиқиши мумкин? Ҳужумкор футбол ва кучли иштиёқ эвазига. Бу менинг шахсий фикрим.

"Динамо" - Бу жамоанинг кучли тўртликдан муқим ўрин эгаллаши 14-турдан сўнггина аниқ бўлди. "Истиқлол" билан тенг очко жамғарган динамочилар тўплар нисбатига кўра тўртинчи ўринни эгаллади. Мавсум бошида жамоа Тачмурод Агамуродов мураббийлигида тайёргарлик кўрди, туркманистонлик мутахассис "Қизилқум"га йўл олгач иккита ўйинда жамоани Равшан Аҳмедов бошқарди. Якунда раҳбарият ёшлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Сергей Лушчанни таклиф қилди. Натижада таркиб кучайтирилди, бир қатор тажрибали футболчилар жалб қилинди. Маҳаллий ёшлардан унумли фойдаланишни жойига қўйди. Шарофиддин Шобиров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Бекзод Аҳмаджонов каби ёшлар ўйинларда ўзларидан ижобий таассурот қолдирди. Ҳамралиевнинг "Истиқлол" дарвозасига сўнгги сонияларда киритган тўпи қимматли уч очкони олиб берди. Олдинги чизиқда Суҳроб Нуруллоев ҳамда Ойбек Нурматовларнинг ҳаракатлари фойдали бўлди. "Динамо" охиригача Суперлигага чиқиш учун курашади. Бунда Лушчаннинг тажрибаси асқотиши мумкин. 

Юқори тўртликка кирган жамоалар ичида ҳеч бири кучсиз эмас. Эндиликда Суперлига чиптаси учун кураш янада қизғин тус олади, ноябрь эса бизга ана шундай шиддатни туҳфа этиши шубҳасиз. Кейинги мақолаларимда эса қуйи тўртлик жамоаларига тўхталиб ўтаман. Бизни кузатишда давом этинг.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика