RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  22 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи 4-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи 4-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Сешанба куни бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 4-тур ўйинларига оид эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Футболда ўзига яраша жозиба бағишлайдиган голлар ҳақида тўхталиб ўтсак.

4-турнинг 4та ўйинида жами 12та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан гол демакдир.

Шундан 7тасини мезбон жамоалар киритган. Қолган 5та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та тўп киритилган бўлса, иккинчи таймда сермаҳсуллик ортди ва стадионга келган мухлислар яна 7та голга гувоҳ бўлди.
Турнинг энг тезкор голи 10-дақиқада содир бўлди. “Лабса” ҳимоячиси Хуршид Ҳасанов “Хотира-79”га қарши ўйинда тезкор гол киритиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди. Аммо унинг жамоаси якунда мағлуб бўлди.


Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи эса 89-сонияда юзага келди. “Хотира-79”нинг иқтидорли футболчиси Бобур Мамажонов сафарда “Лабса”га қарши кечган баҳсда ўз активига иккита гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси Мамажоновнинг дубли уйчиликларга сафарда қимматли уч очкони тақдим этди.  

ПРО-Лиганинг 4-турида дублга эришган футболчилари сони 3тани ташкил этди. Бобур Мамажонов (“Хотира-79”), Акмал Холматов (“Ифтихор”), Равшан Янгиев (“Ғижувдон”). Эътиборлиси ушбу футболчиларнинг жамоалари мағлуб бўлмаган.

4-турда автогол, пенальти қайд этилмаган.


4-турда гол урган футболчилар

1. Хуршид Ҳасанов –“Лабса”.
2. Бобур Мамажонов (2та) –“Хотира-79”.
3. Акмал Холматов (2та) – “Ифтихор”.
4. Ориф Мамажонов – “Ифтихор”.
5. Фаррух Шотурсунов – “Нурафшон”.
6. Достон Тошматов – “Зомин”.
7. Абдулла Набиев -  “Шердор”.
8. Фарзин Мухторов – “Шердор”.
9. Равшан Янгиев (2та) – “Ғиждувон”.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика