RU

Последние новости

08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  1 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  4 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   13

ПРО-Лига, “А” гуруҳи 2-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи 2-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

ПРО-Лига “А” гуруҳининг 2-турида бўлиб ўтган ўйинлардаги голларга шарҳ бериб ўтамиз.

* Турнинг 4та ўйинида жами 11та гол қайд этилди. Қизиғи, ўтган турда ҳам 11та гол қайд этилганди.
* Шундан 6таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 5та голни меҳмонлар киритди.
* Сафарда энг кўп гол урган жамоа – “Андижон”. “Истиқлол”га қарши кечган баҳсда андижонликлар рақибини аяб ўтирмади ва жавобсиз 4та тўп киритишга муваффақ бўлди.  Шунингдек “бургутлар” ушбу турда ҳам ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолганини айтиш лозим.
* Ўз майдонида рақиб дарвозасига энг кўп тўп киритган жамоа “Хоразм” бўлди. Урганчликлар Нукуснинг “Орол” жамоаси дарвозасига 4та тўп киритиб, 1та гол ўтказиб юборди.  
* Турнинг энг тезкор голи “Хоразм” – “Орол” ўйинида қайд этилди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ урганчлик Тимур Бекчанов яратилган вазиятни гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси, Бекчанов биринчи бўлим сўнггиларида ўз ўрнини Қадамбой Нурметовга бўшатиб берди. Заҳирадан майдонга тушган футболчи ҳам ўз активига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
* Турнинг энг сўнгги голи дея “Андижон” футболчиси Обид Ҳакимовнинг “Истиқлол” дарвозасига 90+3-дақиқада киритган тўпини айтиш мумкин.
* Ўйинларнинг биринчи таймида 6та гол қайд этилди.
* Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга яна 5та тўп киритилди.
* ПРО-Лиганинг 2-турида “Андижон” ҳужумчиси Даврон Исоқов билан “Хоразм” ҳужумчиси Қадамбой Нурметов дубл қайд этди. Эътиборлиси, Исоқов ўтган турда ҳам битта тўп киритганди. Ҳозирда Даврон 3та голи билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.
* Ушбу турда пенальти ва автогол қайд этилмаган.  


ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 2-турда гол урган футболчилар
1. Даврон Исоқов (“Андижон”) – 2та.
2. Суннатилла Мамадалиев (“Андижон”) – 1та.
3. Обид Ҳакимов (“Андижон”) – 1та.
4. Воҳид Шодиев (“Машъал”) – 1та.
5. Никита Павленко (“Машъал”) – 1та.
6. Тимур Бекчанов (“Хоразм”) – 1та.
7. Қадамбой Нурметов (“Хоразм”) – 2та.
8. Тимур Исмоилов (“Хоразм”) – 1та.

9. Наврўз Алимов ("Орол") - 1та.


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика