RU

Последние новости

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  4 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  49 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  30 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 13-тур статистикаси Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 13-тур статистикаси

7 июнь, пайшанба куни ПРО-Лиганинг 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Сурхон”дан камбэк ёхуд сўнгги дақиқалар “Шўртан”га хиёнат қилди
13-тур ўйинлари қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди дейиш мумкин. Чемпионат пешқадами “Машъал” ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилиб, кутилганидек ғалабага эришди. “Газчилар” ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиб, ғалабага эришди.

Самарқадда кечган турнинг марказий ўйини муросасиз тарзда кечди. “Динамо” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Шунга қарамай термизликлар ирода кўрсатиб, ғалабани ўз томонига оғдириб олишди. Дилшод Нуралиев бошқарувидаги “Сурхон” камбэк кўрсатиб, сафардан муҳим ғалаба билан қайтди. Меҳмонларнинг иқтидорли ҳужумчиси Темур Усмонов сўнгги сонияларда тўп киритиб, “Сурхон”га ғалаба келтирди.

Хаққулободдаги “Норин” – “Шўртан” учрашуви ҳам драматик тарзда кечди ва якунда томонлар дурангга имзо чекди. Гарчи меҳмонлар биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги сонияларда “Норин” футболчиси Зийнатилло Икромжонов рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа сўнгги дақиқалар “Шўртан”га хиёнат қилди.

“Андижон” – “Орол” ўйинида фаворит майдон эгалари эди. Бу эса учрашувдаги ҳисобда ҳам акс этди. Ўз мухлислари қаршисида илҳомланиб ўйнайдиган “бургутлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонларнинг 5та голига нукусликлар 1та гол билан жавоб қайтарди холос.    

“Машъал” – “Хоразм” 2:0
“Динамо” – “Сурхон” 2:3
“Норин” – “Шўртан” 1:1
“Андижон” – “Орол” 5:1

Тезкор гол ва бошқалар ҳақида
Футболга жозиба бағишлайдиган голлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

13-турнинг 4та ўйинида жами 15та гол қайд этилди. Бу эса ҳар учрашувга ўртача 4тадан гол демакдир.

Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 10тани ташкил этган бўлса, қолган 5та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Андижон” бўлди. “Орол”га қарши кечган баҳсда “бургутлар” 5та тўп киритишга муваффақ бўлди.

Мазкур турда биргина “Машъал” жамоаси ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Ўйинларнинг биринчи бўлимида мухлислар 8та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи таймда эса яна 7та гол қайд этилди.

13-турнинг энг тезкор голи 15-дақиқада киритилди. “Динамо” футболчиси Ҳакимхон Аъламхонов “Сурхон”га қарши кечган баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.
Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90+5-дақиқада

Ушбу турда дублга эришган футболчи Шаҳбоз Жумабоев бўлди. “Андижон” ҳужумчиси “Орол”га қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасига иккита тўп киритди.

13-турда ким гол урди?
1. Шаҳзод Убайдуллаев – “Машъал”.
2. Сардор Абдураимов  – “Машъал”.
3. Ҳакимхон Аъламхонов  – “Динамо”.
4. Далержон Олмосжонов  – “Динамо”.
5. Сардор Эминов  – “Сурхон”.
6. Баҳриддин Ваҳобов – “Сурхон”.
7. Тимур Усмонов – “Сурхон”.
8. Шаҳбоз Жумабоев (2та) – “Андижон”.
9. Даврон Исоқов – “Андижон”.
10. Ильдар Маматказин – “Андижон”.
11. Лазиз Убайдуллаев – “Андижон”.
12. Азамат Бобожонов – “Орол”.
13. Мўмин Мелиев – “Шўртан”.
14. Зийнатилло Икромжонов – “Норин”.

 
Огоҳлантириш ва четлатиш
Турнинг 4та ўйинида ҳакамлар жами 11 нафар футболчини сариқ карточка билан сийлади.

Бу эса ҳар баҳсга ўртача 3тадан сариқ карточка демакдир.

Мезбон жамоалардан 4та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, қолган 7та сариқ карточка меҳмонларга кўрсатилган.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 4та ўйинчи огоҳлантирилди. Иккинчи таймда 7 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланди.

Эътиборлиси ушбу турни сафарда ўтказган “Шўртан” жамоаси футболчилари бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан, тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.
Ушбу тур “Сурхон” футболчилари учун асабий тарзда ўтди дейиш мумкин. Сабаби термизликларнинг 4та ўйинчиси сариқ карточка ишлаб олди.

Энг кўп сариқ карточка ҳам “Динамо” – “Сурхон” ўйинида қайд этилди. 5та сариқ карточка.

13-турда иккита қизил карточка қайд этилди. “Андижон” – “Орол” учрашувининг охирги 10 дақиқасида ҳар икки жамоадан биттадан ўйинчига қизил карточка кўрсатилди. Ўша вазиятда ўзаро тортишиб кетган мезбонлар ҳимоячиси Хушнуд Авилов ва меҳмонлар ҳужумчиси Наврўз Алимовга бош ҳакам Владислав Цейтлин тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Энди ушбу футболчилар энг камида иккита ўйинни ўтказиб юборишга мажбур.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
Учрашувларни бевосита стадионда кузатиш мақсадида ташриф буюрган ишқибозлар сони ушбу турда умумий қилиб айтганда 3805тани ташкил этди.
Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 951та томошабин демакдир.  

13-турда энг кўп ишқибоз кирган баҳс – “Андижон” – “Орол” бўлди. “Соғлом авлод” стадионига 1417 та томошабин ташриф буюрди.
Аксинча бу борада энг паст кўрсаткич, Ҳаққулободда кузатилди. “Норин” – “Шўртан” ўйини атига 405 нафар мухлиснинг қизиқишига сабаб бўлди.

“Машъал” – “Хоразм” 2:0
Муборак. “Б. Вафоев” стадиони. 767 томошабин.
“Динамо” – “Сурхон” 2:3
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 1215 томошабин.
“Норин” – “Шўртан” 1:1
Ҳаққулобод. “Шодлик” стадиони. 405 томошабин.
“Андижон” – “Орол” 5:1
Андижон шаҳри. “Соғлом авлод” стадиони. 1417 томошабин.

Остонамиздаги учрашувлар
14-тур.
11 июнь (душанба)

«Сурхон» - «Норин»
«Шўртан» - «АНДИЖОН»
«Хоразм» - «Динамо»
«Истиқлол» - «Машъал»
«Орол» дам олади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика