Про лига. 1-тур статистикаси
09 мар 2022 17:14
Новости
Про лига. 1-тур статистикаси
Ўйинлар
- Турнинг 5та учрашуви тўлиқ ўтказилди. “Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” баҳси чемпионатнинг илк учрашувига айланди.
- Иккита ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган.
- Битта беллашувда меҳмонлар муваффақият қозонди.
- Икки учрашувда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан.
- Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа эса “Турон” бўлди. Анвар Бердиев бошқарувидаги яйпанликлар Ғузорда “Шўртан”ни 2:1 ҳисобида мағлуб эта олди.
- Турнинг марказий учрашувида “Бухоро” ва “Машъал” ўзаро дуранг қайд этди.
- “Янгиер-Қурувчи” ва “Хоразм” ҳам ўз майдонидаги баҳсларни ғалаба билан тугатди. Ҳар иккиси ҳам ўйиннинг иккинчи бўлимида гол урган ҳолда муваффақият қозонди.
- “Андижон” эса меҳмонда “Зомин” билан куч синашиб, муроса кўчасини танлади.
“Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” – 2:1
“Шўртан” – “Турон” – 1:2
“Зомин” – “Андижон” – 0:0
“Бухоро” – “Машъал” – 2:2
“Хоразм” – “Арал Самали” – 2:1
Голлар:
- 1-турнинг 5та ўйинида жами 13та гол қайд этилди.
- Ҳар бир учрашувга ўртача, 2,6 тадан гол демакдир.
- Мезбон жамоалар киритган голлар сони 7та.
- Меҳмонлар ҳисобига эса 6та гол ёзилган.
- Ўйинларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 4та.
- Қолган 9та тўп эса иккинчи таймда киритилган.
- Турнинг энг тезкор киритилган голи 6-дақиқага тўғри келади. Унда икки футболчи айнан шу дақиқада голлар урган. Булар Олех Марчук (“Бухоро”) ва Шахзод Бешимов (“Хоразм”).
* Аксинча энг сўнгги дақиқада киритилган гол “Бухоро” – “Машъал” ўйинида қайд этилди. 87-дақиқада мезбонлар аъзоси Рўзимбой Аҳмедов “газчилар” дарвозасига жавоб тўпини киритган.
* 3та пенальти! Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар мезбонлар фойдасига жами 2та, меҳмонлар фойдасига 1та пенальти белгилашга қарор қилди. Бундан жабр кўрган жамоалар – “Ғиждувон”, “Хоразм” ва “Турон” жамоалари бўлди. Фақатгина “Янгиер-Қурувчи” сафида Суҳроб Бердиев 11 метрли жарима тўпини голга айлантира олмади.
* “Зомин” ва “Андижон” жамолари бу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
- Ушбу турнинг 5та ўйинида жами 22та сариқ карточка қайд этилган.
- Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,4тадан огоҳлантириш демакдир.
- Мезбон жамоалардан 10 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган.
- Қолган 12та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига ёзилган.
- Учрашувларнинг биринчи бўлимида 9та ўйинчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймга бориб бу борада кўрсаткич бироз ортган. Яъни 13 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.
- Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб – “Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” учрашувини айтиш лозим. Бош ҳакам мезбонлардан тўрт нафар ўйинчига меҳмонлардан эса уч нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган.
- Турнинг энг интизомсиз жамоаси ҳам “Турон” бўлди. 5 нафар сариқ ва битта қизил карточкага лойиқ топилди.
- “Шўртан”, “Хоразм”, “Арал Самали” ва “Машъал” жамоаларидан атига биттадан футболчи сариқ карточка олган. Бу борада ушбу жамоалар бошқаларга намуна бўлди..
* “Турон” ҳимоячиси Марлен Чобанов жамоасининг “Шўртан”га қарши ўтказган баҳсида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
МУХЛИСЛАР
- 1-турнинг 5та ўйинига жами 4219 нафар томошабин ташриф буюрган.
- Ҳар бир учрашувга ўртача 843,8та мухлис демакдир.
- “Зомин” бу борада пешқадамлик қилди. Зомин туманида кечган ўйинга жами 1260 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Аксинча энг паст кўрсаткич "Янгиер-Қурувчи" - "Ғиждувон" учрашувида қайд этилди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” – 2:1. 345 томошабин.
“Шўртан” – “Турон” – 1:2. 1258 томошабин.
“Зомин” – “Андижон” – 0:0. 1260 томошабин.
“Бухоро” – “Машъал” – 2:2. 372 томошабин.
“Хоразм” – “Арал Самали” – 2:1. 984 томошабин.
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
2-тур. 12 март (шанба)
“Турон” – “Арал Самали”
“Шўртан” – “Бухоро”
13 март (якшанба)
“Андижон” – “Янгиер-Қурувчи”
“Ғиждувон” – “Хоразм”
“Машъал” – “Зомин”
Комментарии