Превью. "Хоразм" - "Истиқлол"
02 июн 2018 08:29
Новости
12-турнинг яна бир мухим ўйинлардан бири Хоразмда бўлиб ўтади. "Хоразм" - "Истиқлол" жамоалари ўзаро илк маротаба тўқнаш келиши эмас. Бу вақтга қадар ўтган мавсумда икки бор, бу йилги чемпионатда эса 7-турда куч синашишган. Устунлик хозирча фарғоналиклар тарафида.
Ўтган мавсумда қуйидаги натижалар қайд этилган:
12-турда. Истиқлол - Хоразм 3:1
26-турда. Хоразм - Истиқлол 1:2
ПРО-лига 7-тур баҳсларида эса жамоалар Фарғонада ўйин ўтказдилар ва ушбу учрашувда ҳам "Истиқлол" қўли баланд келган. 50-дақиқада Абдухолиқ Қурбонов ва 69-дақиқада Элёр Акбаровлар томонидан киритилган голлар жамоага ғалаба келтирган - 2:0. Такидлаш лозимки "Истиқлол" Хоразмга фақат ғалаба учун боради. "Хоразм" эса фарғоналиклардан илк очколарни қўлга киритишга харакат қилади.
"Истиқлол" матбуот хизмати.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии