RU

Последние новости

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  27 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  11 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Превью. Устоз ва шогирд тўқнашувида ким ғолиб бўлади? Новости

Превью. Устоз ва шогирд тўқнашувида ким ғолиб бўлади?

Бугун Италия Чемпионатида 21-тур учрашувларига старт берилади. Бугун Осиё Кубоги ўйинлари йўқ ва бемалол еврофутбол томоша қилишимиз мумкин бўлади.

"Сассуоло" — "Кальяри"

2019 йилда "Сассуоло" ҳали умуман гол ура олмади. А Серия ва Италия Кубогида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган жамоалардан бири "Наполи"га (0:2) мағлуб бўлди. Чемпионатда эса "Интер" билан дуранг (0:0) ўйнади. Шундай экан, бугун дастлабки голларини киритишлари зарур. "Сассуоло"нинг бугунги рақибини ҳисобга олсак, бу ишни амалга оширишнинг айни вақти. Чунки "Кальяри" гол уришдан кўпроқ, тўпни ўтказиб юборишни одат қилган.

"Кальяри"га қарши ўтадиган учрашувдан "қора-яшиллар" унумли фойдаланиб, бу серияга барҳам беришлари мумкин. "Сассуоло" ўз майдонида бўлган сўнгги 7та ўйинда энг яхши натижаси ҳам дуранг билан якунланган. У фақат "Катанья" клуби устидан ғалаба қозонолган эди. Аммо бу Италия Кубоги доирасида бўлганди.

Бугун "Кальяри" ҳимоячиси Рагнар Клаван майдонга тушмайди. Эстониялик футболчи операция бўлди ва қачон ўйинларга қайтиши ҳали аниқ эмас. "Сассуоло" футболчиларидан эса ҳимоячи Марлон Сантос (жароҳат олган) ва ярим ҳимоячи Стефано Сенси (ўйиндан четлаштирилган) учрашувни ўтказиб юборади.

"Сампдория" — "Удинезе"

"Сампдория" Фабио Квальярелла билан Еврокубок учун курашмоқда. Олтинчи поғонага кўтарилиб олиш учун жамоага бор йўғи икки очко етишмаяпти. Агар мезбонлар ҳужумдаги ҳаракатчанликни сақлаб тура олсалар, у ҳолда ғалабага эришишлари мумкин. Ҳозирда "Сампдория" етакчиси Фабио Квальярелла қаторасига 10та ўйинда гол урган. Унинг натижалари ажойиб. Шундай экан, "Сампдория" мухлислари нимадан ҳавотирга тушишлари мумкин? Гастон Рамирес ва Жанлука Капрари майдонга тушмайди. Улар биргаликда 9та гол урди.  Квальярелла ёрдамчилари турли сабаблар туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Бир муаммо, агар бугун жамоа етакчиси гол ура олмаса, унда ким рақиб дарвозасини ишғол этади?

"Удинезе"нинг ҳам улашиб ташлайдиган очколари йўқ, улар элитадан чиқиб кетишга жуда яқин турибди. Давиде Никола жамоасига ёрдам сифатида Стефано Окака-Чука, Марвин Зегелар ва Себастьян Де Майо келган: "Удинезе"да уларнинг бари ижарада тўп тепади. Стефано Окака-Чука дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлганди, лекин ўшанда жамоа ғолиб бўла олмаганди: уйда "Парма"га қарши баҳс (1:2).

Эслатиб ўтамиз, "Сампдория" уй учрашувларини ўтказувчи "Луижжи Феррарис" стадионида бўлган сўнгги 5та ўйинда "Удинезе" умуман ғалаба қозонолмаганди. Олтинчи уринишда наф чиқармикан?


“Милан” — “Наполи”

Бугунги куннинг энг муҳим учрашуви Милан шаҳрида бўлиб ўтади. Женнаро Гаттузо шогирдлари "Наполи"ни қабул қилади. Гонсало Игуаиннинг "Челси"га ўтиши борасидаги машмашалар ҳам ҳал бўлиб кетди. Аргентиналик ҳужумчи ярим йил ичида ҳам "Милан"даги ўз ўрини топа олмади. Унинг ўрини Кшиштоф Пёнтек эгаллади. "Россонери" келажагини айнан шу йигитда кўрмоқда. Поляк бугунги ўйинчилар рўйхатида бор ва бошланғич таркибда майдонга тушиши ҳам мумкин. У ва Лукас Пакета "Милан"ни юқори чўққиларга олиб чиқишига шубҳа йўқ.

Хўш, Женнаро Гаттузочи? Мураббий ҳозирча ўз лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда, лекин кундан-кунга унга берилаётган саволлар сони ортиб бормоқда. Ёки раҳбарият мураббийни ўзгартириш ниятида эмасми?!

Айниқса, қаршингда афсона турган бўлса. Карло Анчелотти илк маротаба Италиянинг бошқа бир жамоаси устози сифатида "Милан"га қарши учрашувга ташриф буюради. Бугунги оқшом Карло ота учун ўзгача ўйин бўлиши турган гап. Неаполликлар "Ювентус"га етишлари амалда иложсиз, лекин тақибчилар билан орадаги фарқ ҳам етарли.

Биринчи давра учрашувида "Наполи" уйда "Милан" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар натижа қандай бўлар экан?


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика