RU

Последние новости

20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  0 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  23 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Превью. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912” Новости

Превью. “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912”

Суперлига 26 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” ни қабул қилди ва ушбу учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўйиннинг 5- дақиқасида Мурод Холмухаммедов пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 57- дақиқада Дониёр Хасановнинг узатмасидан сўнг Сардорбек Азимов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган (1:1).

Суперлига 19-турида "Сўғдиёна" Қўқонда “Қўқон-1912” га қарши баҳс олиб борган эди. Баҳснинг 54- дақиқасида Қўвондиқ Рузиев ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқада жарима зарбасидан Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди. 83-дақиқада эса Мурод Холмухаммедов пенальтидан унумли фойдаланиб,ҳисобни оширган эди (2:1).


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна”  ва “Қўқон-1912”  олий лигада 22 бор, Суперлигада эса 2 марта тўқнаш келган. “Сўғдиёна” ҳисобида 11 та , “Қўқон-1912” ҳисобида 8 та ғалаба мавжуд. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар  томонда 39:30 . “Сўғдиёна” 38 очко,  “Қўқон-1912”  29 очко тўплаган.



“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

25.04.2018 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 12 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 18 октябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 19 октябрь  куни  соат 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика