RU

Последние новости

16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  22 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  0 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  3 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  18 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  26 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3

Превью. "Сўғдиёна" – "Андижон" Новости

Превью. "Сўғдиёна" – "Андижон"

“Сўғдиёна” ва “Андижон” олий лигада жами 34 бора тўқнаш келган.
Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда.

“Андижон” 13та ўйинда ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” ҳисобида 14та ғалаба бор. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” 50, “Сўғдиёна” 51та гол урган. Жиззах клуби ўзаро учрашувларда 49, “Андижон” 46та очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Ўтган йил биринчи давранинг 11-турида “Сўғдиёна” водийдан уч очко билан қайтган. Ўша баҳсда Сардор Эминов дублга эришганди. Лочин Солиевнинг учрашув сўнггида урган голи фақат ҳисобни қисқартириш учун хизмат қилганди - 1:2. “Сўғдиёна” майдонидаги учрашувда Сардор Эминовнинг голи ҳал қилувчи бўлганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:0
01.11.2011 «Сўғдиёна» - «Андижон» 1:1
09.10.2009 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:2
04.10.2008 «Сўғдиёна» - «Андижон» 2:3
15.04.2006 «Сўғдиёна» - «Андижон» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида “бургутлар”га 3 бор ютқазиб қўйган. Эътиборлиси ушбу учала мағлубият сўнгги йилларда қайд этилган. Беш марта жамоалар дуранг қайд этишган. Жиззах клуби ўз уйида “Андижон”ни 9 марта таслим қилган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика