RU

Последние новости

23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  9 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  112 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор" Новости

Превью. "Шўртан" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 20-турини очиб берувчи баҳс Ғузорда "Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Пахтакор» (Тошкент)
25 август 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Шўртан” ва “Пахтакор” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Шўртан” ушбу рақибни ҳозирга қадар фақат бир марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Пахтакор” томонида - 53:11. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 52, “Шўртан” эса 4 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич – 3:1.

Биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда мезбонлар зафар қучишган. 4-дақиқада Игорь Таран ҳисобни очганди. Станислав Андреев пенальтидан ва Жавоҳир Соҳибовнинг урган голлари "шерлар"га иродали ғалаба келтирган - 2:1.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2013 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:2
16.06.2012 «Шўртан» - «Пахтакор» 3:1
11.06.2011 «Шўртан» - «Пахтакор» 0:2
21.05.2010 «Шўртан» - «Пахтакор» 1:2
29.06.2009 «Шўртан» - «Пахтакор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида “шерлар” зафар қучишган. Бир марта (2012 йил) “Шўртан” ўз уйида ғолиб бўлган.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика