RU

Последние новости

12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  3 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   13 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  16 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14

Превью. "Шўртан" - "Металлург" Новости

Превью. "Шўртан" - "Металлург"

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган илк учрашув "Шўртан" ва "Металлург" ўртасида бўлиб ўтади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Металлург» (Бекобод)
30 июнь 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

 “Шўртан” ҳамда “Металлург”олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 13 тасида бекободликлар ғолиб бўлишган, 2 ўйинда “Шўртан” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 3 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Металлург” фойдасига 37:18 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Металлург” 42 очкони, “Шўртан” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Металлург”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0. “Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2:1.

2013 йил дастлабки даврада Бекободдаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган. Александр Ковалевнинг 84-дақиқада “Шўртан” дарвозасига урган голи “Металлург”га мавсумдаги илк ғалабани келтирганди – 1:0. Ғузорда эса томошабинлар 6та гол гувоҳига айланишганди. Мезбонлар сафида Павлен Соломин (2та) ва Ҳумоюн Муртазоев, бекободликлар таркибида Шухрат Йўлдошев, Ҳикмат Ҳошимов ва Миртўра Акбаров гол уришганди.

Ғузорда ўтган сўнгги беш учрашув:
08.11.2013 «Шўртан» - «Металлург» 3:3
14.04.2012 «Шўртан» - «Металлург» 1:2
02.04.2011 «Шўртан» - «Металлург» 2:3
14.08.2010 «Шўртан» - «Металлург» 2:2
30.10.2009 «Шўртан» - «Металлург» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” ўз майдонида бу рақибни икки марта мағлуб этган. Иккита баҳсда ғолиб аниқланмаган. Бешта ўйинда “Металлург” Ғузордан уч очко билан ортга қайтган. “Шўртан” сўнгги марта ўз уйида 2007 йил ғалабага эришган, шундан сўнг бўлиб ўтган 6та ўйинда рақибни енга олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика