RU

Последние новости

23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  8 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  110 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона" Новости

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона"

Бугун тунда Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Иккала жамоа шу пайтгача 227 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. "Реал" 91 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 88 марта "Барселона"нинг қўли баланд келган .

"Қироллик клуби" 384та гол урган, "кўканорранглилар" ҳисобида 368та гол мавжуд.
 


Примера доирасида 168та "Эл Классико" бўлиб ўтган. 70 марта "Реал", 66 марта "Барса" ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида "қаймоқранглилар" олдинда: 274-265.
 
"Реал" майдонида Испания чемпионати доирасидаги баҳслар статистикаси: 84 ўйин, "Реал"да 51 ғалаба, 15 дуранг ва "Барселона"да 18та ғалаба.



Бугунги баҳсни 30 ёшли Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.  Ушбу ҳакам 2012 йил 25 август куни "Малага" – "Депортиво" (1:1) учрашувида Примерода дебют қилган.

2014 йил 1 январида ФИФА ҳакамига айланди. У 29 ёшида шундай мақомга эга бўлган энг ёш испаниялик ҳакамга айланди.

Хесус Хиль Мансано ҳозиргача "Эл Классико"да умуман ишламаган. 30 ёшда Испаниянинг энг марказий ўйинига тайинланиш албатта жуда катта маъсулият юклайди.



Испания чемпионати. 9-тур
25 октябрь, шанба. 21.00
«Реал» — «Барселона»
Стадион:
«Сантьяго Бернабеу» (Мадрид)
Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Дон-Бенито)

Тахминий таркиблар:
«Реал»
: Касильяс — Карвахал, Пепе, Рамос, Марсело — Модрич, Крос — Родригес, Иско, Роналду — Бензема

«Барселона»: Браво — Алвес, Пике, Маскерано, Альба — Хави, Бускетс, Иньеста — Педро, Месси, Неймар

Йўқотишлар: Коэнтрау, Хесе, Бэйл (барчаси — жароҳат.), Рамос (сўроқ остида) — Вермален, Адриано (иккиси — жароҳат.), Рафинья (сўроқ остида)


Ушбу баҳс CA орқали матнли трансляция қилинади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика