RU

Последние новости

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

Превью. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

11-турда яна бир водий дербиси гувоҳига айланамиз.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор» (Наманган)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Самандаров (Навои), О. Жумаев (Навои), А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).


“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 18 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 12та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 40:21. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 14 очкони қўлга киритган. “Лочинларнинг”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 3:2.

Бу жамоалар сўнгги бор 2003 йил олий лигада тўқнаш келишган. Намангандаги учрашувда 5:1 ҳисоби қайд этилган. Сергей Андреев (иккита), Шухрат Мирхолдиршоев, Сергей Есин ва Шухрат Юсупов (автогол) мезбонлар сафида, Муҳиддин Абдувалиев меҳмонлар сафида гол урганди. Қўқонда ҳам “Навбаҳор” зафар қучган. Нўъмон Ҳасанов мезбонлар таркибида, Шухрат Мирхолдиршоев ва Жасур Ҳасанов наманганликлар сафида гол уришган – 1:2.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2003 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:4
28.03.1999 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 3:2
09.05.1998 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 9та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Иккита беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 3та учрашувда “Навбаҳор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика