RU

Последние новости

21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  5 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2

Превью. "Қизилқум" – "Шўртан" Новости

Превью. "Қизилқум" – "Шўртан"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган.
Кичик устунлик “Шўртан” томонида. 8та ўйинда ғузорликларнинг қўли баланд келган бўлса, 7та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида тенглик. Иккала жамоа 23та гол уриб ўз дарвозаларидан 23 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Шўртан” 27 очкони, “Қизилқум” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Шўртан” олий лигада “Қизилқум” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги ғузорликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2013 йил биринчи даврада Ғузорда ташкил этилган баҳсда Артурос Фоменконинг дубли “Шўртан”га ғалаба келтирганди. Зарафшондаги баҳсда Зафар Тўраев ва Наврўз Алимовнинг голларига Асрор Алиқулов жавоб берганди – 2:1.  

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.10.2013 «Қизилқум» - «Шўртан» 2:1
01.07.2012 «Қизилқум» - «Шўртан» 2:0
25.08.2011 «Қизилқум» - «Шўртан» 3:2
26.10.2010 «Қизилқум» - «Шўртан» 3:1
09.10.2009 «Қизилқум» - «Шўртан» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйидаги 6та ўйинда зафар қучган. Битта учрашувда ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” сафарда бу рақибни икки бор мағлуб эта олган. “Қизилқум” охирги бешта ўйинда ўз майдонида мағлуб бўлмаган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика