RU

Последние новости

19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  28 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  29 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  8 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" - "Пахтакор" Новости

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 16-турида "Қизилқум" клуби Навоий шаҳрида "Пахтакор" клубини қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент)
15 август. Навоий. "Ёшлик" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, М.Саидқосимов, Б.Норсафаров, Н.Қосимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
 
“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада 29 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 24 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат 1 марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 79:16. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 76 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

3-турда “Пахтакор” ўз уйида уч очкога эга чиққан. Биринчи бўлимнинг 27-дақиқасида Кахи Махарадзе томонидан киритилган тўп учрашув охиригача ягоналигини сақлаб қолган – 1:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.05.2013 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:1
03.09.2012 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:4
05.11.2011 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:3
31.07.2010 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:1
10.05.2009 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Қизилқум” ўз майдонида ушбу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 12тасида “шерлар” зафар қучишган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. Сўнгги бор “Қизилқум” ўз уйида 2002 йил мағлуб бўлмаган.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика