RU

Последние новости

15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  8 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  3 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР» Новости

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР»

Навоий шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида "Қизилқум" ва "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Бунёдкор» (Тошкет)
3 август. Навоий. “Ёшлик” спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бунёдкор” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 12тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 март мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 38та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 9 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 38 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Дастлабки турдан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Дастлаб Анвар Бердиев мезбонларни ҳисобда олдирга олиб чиққан, орадан кўп ўтмай Элдор Бойматов пенальтидан ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлимда Воҳид Шодиев гол уриб “қалдирғочлар”га уч очко келтирганди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2013 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 0:3
26.03.2012 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 2:2
15.05.2011 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:4
25.09.2010 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:0
05.11.2009 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 5тасида мағлуб бўлган. 2010 йил “қалдирғочлар”ни мағлуб этган ва 2012 йил дуранг ўйнаган.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика