RU

Последние новости

00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  0 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  5 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  20 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  1 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  6 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  265 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  5 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ» Новости

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ»

Ўзбек "Эл классико"си номини олган тўқнашув Тошкентда "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
9 август. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 21та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 75та гол киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 70 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Фарғонада ташкил этилган ўйинда меҳмонлар муваффақият қозонишган. Владимир Козак ва Станислав Андреевнинг биринчи бўлимда урган голларига ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов жавоб берган – 1:2.

Тошкент бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2013 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
05.10.2012 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0
22.03.2011 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
11.09.2010 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
15.05.2009 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 16тасида муваффақият қозонган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Нефтчи” Тошкентдан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика