RU

Последние новости

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  118 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  29 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган илк ўйинда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнаш келишади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбахор» (Наманган)
20 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 27 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 77 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 35 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 87 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил 1-турда Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда "шерлар" ғолиб чиқишган. Игорь Сергеев ҳамда Жора Оганесяннинг голлари "Пахтакор"га уч очко келтирган - 2:0. Сўнгги турда Косонсойда бўлиб ўтган учрашувда жанговор дуранг қайд этилган. Дилшод Шарофетдинов ва Жамшид Искандеровнинг голларига мезбонлар иккинчи бўлимда Рўзим Аҳмедов ҳамда Абдумалик Абдуллаевнинг голи билан жавоб беришган - 2:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.03.2013  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2012  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
15.05.2011  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
21.10.2010  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  3:1
18.10.2009  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  7:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида 16 йилдан буён бу рақибни узлуксиз равишда мағлуб этиб келмоқда. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2). “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика