RU

Последние новости

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  0 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  2 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

Превью. "Пахтакор" - "Насаф" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Насаф"

14-турнинг марказий ўйини Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
26 июнь 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмухамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Шулардан 20тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 51:27 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 69 очкони, “Насаф” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2014 йил биринчи даврада Қаршида кечган ўйинда ҳисобни Жамшид Искандеров очганди. Бунга мезбонлар вакили Ҳамза Каримов жавоб қайтарганди – 1:1. Тошкентда ташкил этилган учрашувда Кахи Махарадзе ва Жамшид Искандеров “аждарлар” дарвозасига гол уришганди – 2:0.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0
10.05.2013 «Пахтакор» - «Насаф» 1:0
12.04.2012 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
01.04.2011 «Пахтакор» - «Насаф» 0:0
05.08.2010 «Пахтакор» - «Насаф» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 15тасида “Пахтакор” зафар қучган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ушбу рақиб майдонидаги учрашувларда фақат бир марта ғалабага эришган (2001 йил). “Насаф” Тошкентда ўтган охирги 10та учрашувда гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика