RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  21 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Превью. "Пахтакор" - "Локомотив" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Локомотив"

Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида навбатдаги пойтахт дербиси бўлиб ўтади.
«ПАХТАКОР» – «ЛОКОМОТИВ»
3 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30.
Ҳакамлар
: В.Коваленко, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Агишев
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Пахтакор” ҳамда “Локомотив” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 13тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, қолган 4та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Локомотив” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 46:13 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 43 очкони, “Локомотив” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Темирйўлчилар” ягона ғалабаси – 2:1.

Ўтган йил қайси жамоа сафарда ўйнаган бўлса ўша ғолиб чиққан. “Пахтакор” уйидаги баҳсда Кахи Махарадзе ҳисобни очганди. “Темирйўлчилар” таркибида Акмал Холматов ва Виктор Карпенко мезбонларни ранжитишганди – 1:2. “Локо” майдони бўлиб ўтган ўйинда Станислав Андреев томонидан киритилган тўп барчасини ҳал қилганди – 0:1.

“Пахтакор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
19.04.2013  «Пахтакор – «Локомотив» 1:2
27.09.2012  «Пахтакор – «Локомотив» 2:1
29.05.2010  «Пахтакор – «Локомотив» 4:2
22.03.2009  «Пахтакор – «Локомотив» 1:1
08.11.2008  «Пахтакор – «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган 9 ўйиннинг 7тасида уч очкога эга бўлган. Фақат бир марта (2013 йил) “Локомотив” рақиб майдонидан уч очко билан қайта олган. 2009 йилда эса “Пахтакор” уйидаги баҳсда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика