RU

Последние новости

09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  8 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  11 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  15 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  7 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Кубоги финали. Қосимов – Бердиев тўқнашувида ким ғолиб чиқади? Новости

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Кубоги финали. Қосимов – Бердиев тўқнашувида ким ғолиб чиқади?

Ўзбекистон Кубоги 2023 йилги финалида Қаршининг "Насаф" ва Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ғолиблик учун куч синашади.

Финаллардаги иштирок 

Финал мезбони "Насаф" ўз тарихида 8 бор Кубок финалида иштирок этган. "Аждарлар" 2015, 2021, 2022 йилларда ушбу совринни бошлари узра баланд кўтаришган. "Насаф" Ўзбекистон Кубоги финалларида уч марта "Пахтакор" (2002,2011,2021), уч марта "Бунёдкор" (2012,2013,2015), бир марта "Локомотив" (2016) ва бир маротаба "Навбаҳор" жамоалари билан беллашган. "Насаф" ўз тарихидаги 9-финалда ОКМК жамоаси билан беллашади. Жорий йилги финалга Қарши шаҳри илк бор мезбонлик қилмоқда.

"Кончилар" эса мамлакат кубоги ғолиблигини ўз тарихида бир маротаба, 2018 йилда қўлга киритишган. Ўшанда "Пахтакор" Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида 3:1 ҳисобида таслим этилган эди. ОКМК ўз тарихида тўртинчи бор Кубок финалида қатнашади. Олмалиқликлар кетма-кет уч мавсум (2018,2019,2020) Кубок финалида иштирок этишган.


Ўзаро ўйинлар тарихи

Ўзбекистон Кубоги доирасида жамоалар беш маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда "Насаф" 2 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. ОКМК жамоаси ҳам "Насаф"га қарши кечган баҳсларда 2 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб – 2:1. 



Ўзбекистон Кубогида жамоалар сўнгги маротаба ўтган мавсум ярим финалда тўқнаш келишганди. Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлиб ҳисобни очганларига қарамай, якунда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

13.10.2022 "Насаф" 2:1 ОКМК

24.11.2021 ОКМК 0:2 "Насаф"

16.12.2020 ОКМК 1:0 "Насаф"

30.05.2018 ОКМК 2:1 "Насаф"

18.03.2009 ОКМК 1:1 "Насаф"



Финалга қадар

ОКМК

"Кончилар" финалга қадар 6 та учрашувда иштирок этди. Гуруҳ босқичида "Ғиждувон", "Андижон-SGS" ва "Жиззах" клубларини мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда эса Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди, чорак финалда эса "Хоразм" йирик 4:2 ҳисобида мағлуб этди. "Навбаҳор"га қарши кечган ярим финал баҳсида эса Қосимов шогирдлари асосий вақтда дуранг қайд этишди. Учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида эса омад ОКМК футболчиларига кулиб боқди ва финал чиптасига эга чиқишди. ОКМК жорий мавсум Кубок баҳсларида 17 та гол уриб, 7 та гол ўтказиб юборди.


"Насаф"

Қаршиликлар ҳам финалга қадар 6 та учрашувда иштирок этишди. Гуруҳ босқичида "Қўқон-1912, "Сурхон" ва "Машъал" жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига чиқди. Нимчорак финал баҳсида эса қаршиликлар "Бухоро"ни катта қийинчилик билан мағлуб этишди. Азиз Амоновнинг сўнгги дақиқалардаги голи Рўзиқул Бердиев жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Чорак финалда эса Яйпанниг "Турон" жамоаси 2:1 ҳисобида таслим этилди. Ярим финалда "аждарлар" Про лига вакили Самарқанднинг "Динамо"сини енгиб, финалга йўл олди. "Насаф" жамоаси кетма-кет уч мавсумдан буён Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этмоқда. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ушбу мусобақада 11 та гол уриб, ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди.

ОКМК ва "Насаф" жамоалари жорий мавсум Суперлига доирасида бир маротаба тўқнаш келишди. Суперлига 13-турида "Насаф" ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб, Ҳусниддин Алиқулов ва Матеус Лиманинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Иккинчи даврадаги тўқнашув эса 26-турга тўғри келади ва икки жамоа учун ҳам чемпионатдаги сўнгги учрашув бўлади.


Халқаро майдондаги иштирок

Жорий мавсум Кубок финалчиларининг иккиси ҳам Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишмоқда. Гуруҳ босқичининг дастлабки тўрт баҳсидан сўнг "Насаф" 2 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этиб. 7 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика