RU

Последние новости

13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  5 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  7 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  3 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  3 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2

Превью: Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” - “Локомотив” Новости

Превью: Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” - “Локомотив”

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали жавоб учрашувлари шу ҳафтанинг 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

“Аждарлар”  7 октябр шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда “Локомотив” жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.


Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.

Эсингизда бўлса, ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин мазкур жамоалар ўртасидаги Самарқандда бўлиб ўтган 2016 йилги финал учрашувини ҳам бошқарган эди.
 
Ўзбекистон кубоги ярим финалида “Насаф” бунгача етти марта иштирок этган. Шуларнинг олтитасида ғолиб бўлиб, финалга йўл олган.

Бу йилги ярим финал жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўз шогирдларини олтинчи марта ярим финал учрашувларида майдонга бошлаб тушмоқда.

2003 йилда жамоамиз "Навбаҳор" билан ярим финалда куч синашган ва дастлаб финалга чиққан. 2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор” (0:1, 1:1), финалга йўл олганди. 2015 йили “Локомотив” билан ярим финалда туқнаш келган ва жамоамиз (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди 2016 йили ўзингизга маълум, “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1) финалга чиққан.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан туқнаш келмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Учрашувдаги голларни Марат Бикмаев (2), Мурод Бобожонов ва Драган Черанлар киритишган. Учрашувдаги жамоамиз томонидан киритилган ягона гол бизни финалга йўл олишимизга ишонч бағишлаб турибди. Ишонамизки, ярим финал жавоб учрашувида, мухлисларимиз кўз олдида тўп тепадиган футболчиларимиз, финал йўлланмаси учун бор маҳоратлари ва кучларини ишга солишади.

Қизиқарли фактлардан бири, ҳозирги пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячимиз Жасур Ҳасанов 2015 йилги ярим финал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ўзингизга маълум, “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев, 2015 йилги ярим финал учрашвиларида “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

“Насаф” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ҳар қандай баҳс қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтади. Шу боис бу иккала жамоа ўртасидаги учрашувларни томоша қилиш  футбол ишқибозларига ҳам катта завқ беради.

Шундай экан 7 октябрь шанба куни мухлисларни “Марказий” стадионда кутиб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика