RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Превью. Олмалиқда 1-турда ғалаба қозонмаган жамоалар тўқнашуви Новости

Превью. Олмалиқда 1-турда ғалаба қозонмаган жамоалар тўқнашуви

Бугун Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган ўйинлар бошланади.

Олмалиқда "Металлург" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. 

Бу икки клуб ўзаро 44 марта ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Сўғдиёна" томонида - 18та ғалаба. Бекобод клуби ҳисобида 17та ғалаба бор. Қолган 9та ўйинда дуранг қайд этилган. Жиззах клуби ўзаро ўйинларда 61та гол урган ва 58та гол ўтказган. 

Бекободда ўтган охирги 4та ўйиннинг фақат биттасида "Сўғдиёна" ғалаба қозонган. Умуман олганда Жиззах клуби сафардаги 22та ўйиннинг 5тасида 3 очко олган. 

2024 йилги Суперлигани "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"дан учралган мағлубият билан бошлади. "Металлург" эса сафарда "Локомотив" билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди - 2:2. Бекободдаги стадионда таъмирлаш ишлари кетаётгани боис "Металлург" ўз уй ўйинларини вақтинча Олмалиқдаги стадионда ўтказиб туради. 

Бекободда ўтган охирги 5та ўйин:

30.08.2023 "Металлург" – "Сўғдиёна" 3:1

18.09.2022 "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:1

05.05.2021 "Металлург" – "Сўғдиёна" 0:2

12.07.2020 "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:0

18.10.2019 "Металлург" – "Сўғдиёна" 0:1


"Металлург" - "Сўғдиёна"

08.03.2024. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 15:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов.

Қанот ҳакамлари: Шерзод Аъзамов, Руслан Самандаров.

Захира ҳаками: Никита Мустафин.

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

АВАР ҳаками: Ҳусан Худойбердиев.

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.

Комиссар: Владимир Назаров.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика