RU

Последние новости

00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  0 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  4 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  18 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  49 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  70 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 7-турини "Олмалиқ" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйин якунлаб беради.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий)
2 май. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Б. Намазов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 14 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 7тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 25та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 20та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 17 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Ўтган мавсумда Олмалиқда ўтган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Шакер Зуагининг голи ўйин тақдирини ҳал қилган – 1:0. Навоийда эса “Қизилқум” зафар қучган. Элдор Бойматов ва Георгий Квесиешвили (иккита) томонидан урилган голларга меҳмонлар сафида Дилявер Абибуллаев ҳамда Зафар Полвонов жавоб берганди – 3:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2014 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 1:0
09.03.2013 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
22.04.2012 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:2
31.07.2011 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
21.08.2010 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтган 7та ўйиннинг 6тасида ғолиб бўлган. Фақат 2012 йил бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум” сафарда дурангга эриша олган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика