RU

Последние новости

10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  8 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912"

Бугун водий дербисида "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
30 октябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
 
“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида - 62:22. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 2 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. Қўқонликлар ҳисобида ғалаба йўқлигини айтиб ўтдик.

Биринчи даврада Қўқондаги учрашувда “Нефтчи” зафар қучган. Дастлаб майдон эгалари вакили Нодир Қўзибоев ҳисобни очганди. Биринчи бўлимда Шукурали Пўлатов томонидан урилган гол ҳисобни тенглашишига хизмат қилган. Акмал Холматовнинг киритган тўпи “Нефтчи”га иродали ғалабани келтирганди – 2:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.09.2003 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:0
06.04.1999 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  5:1
04.04.1998 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг барчасида ғалабага эришган! Фарғонада ўтган охирги икки учрашувда “Нефтчи” рақиб дарвозасига 6тадан гол урган.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика