RU

Последние новости

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Превью. "Нефтчи" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 4-тури доирасида "Нефтчи" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«НЕФТЧИ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
5 апрель. Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Р.Серазетдинов, А.Цапенко, А.Раҳимов
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Нефтчи” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 7 марта водий клубини таслим қилган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:27. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 57 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 24 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

Ўтган йил қайси клуб ўз майдонида ўйнаган бўлса ғолиб бўлган. “Қизилқум” ўз уйида “Нефтчи” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир “Олмалиқ”да ўйнаётган Шерзод Ҳакимов ҳисобни очганди. Бунга мезбонлар Яннис Мандзукас (2та) ва Файзулло Қамбаровнинг голи билан жавоб беришган. Фарғонадаги баҳсда Зайниддин Тожиев ва Мансур Саидов томонидан киритилган тўплар мезбонларга уч очко келтирганди – 2:0.  

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.09.2013 «Нефтчи» - «Қизилқум» 2:0
13.09.2012 «Нефтчи» - «Қизилқум» 3:1
15.06.2011 «Нефтчи» - «Қизилқум» 1:0
02.10.2010 «Нефтчи» - «Қизилқум» 4:2
09.11.2009 «Нефтчи» - «Қизилқум» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 13тасида “Нефтчи” 3 очкога эга чиққан. Бир марта (2003 йил) “Қизилқум” сафарда дурангга эришган. Фарғонадаги охирги 10та ўйинда “Нефтчи” кетма-кет ғалабага эришиб келмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика