RU

Последние новости

19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  9 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  21 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2

Превью. "Нефтчи" - "Олмалиқ" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 8-турида "Нефтчи" ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
16 май. Фарғона. "Нефтчи СК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 12 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 7тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 3та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 24та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 11та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 11 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 23 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:1.
 
Ўтган йил ҳар иккала жамоа ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Олмалиқдаги учрашувда мезбонлар Евгений Гоголь ва Санжар Шоаҳмедов (2та) томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишган. Ҳозирда “Олмалиқ”да ўйнаётган Шезод Ҳакимов ягона жавоб тўпини киритганди – 3:1. Фарғонада ташкил этилган учрашувда “Нефтчи” йирик ғалабага эришган. Ғулом Ўрунов, Носир Отақўзиев, Мирзакамол Камолов ва Сардор Мирзаевнинг голларига “Олмалиқ” умуман жавоб бера олмаган – 4:0.

Фарғонада ўтган барча учрашувлар:
14.09.2013 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:2
05.11.2011 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:1
20.03.2010 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 3:0
10.10.2009 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 2:1
28.08.2008 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинларда “Нефтчи” ғалаба қозонган. “Олмалиқ” бугунга қадар Фарғонада бир очко ҳам ололмаган. Охирги уч йилда “Нефтчи” ўз майида Игорь Шквирин шогирдлари дарвозасига 4тадан гол урган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика