RU

Последние новости

14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  6 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Превью. "Нефтчи" - "Обод" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Обод"

Теги :  ОбодНефтчи
Олий лиганинг 9-турида "Нефтчи" ўз майдонида "Обод"ни қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Обод» (Тошкент)
14 май 2016. Қиргули. "Нефтчи СК" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Обод” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади.

“Нефтчи” мавсумни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши мағлубият билан бошлади – 0:2. Иккинчи турда Фарғонада “Навбаҳор”ни мағлуб этди – 1:0. Кейинги икки ўйинда “Нефтчи” “Локомотив”га (0:4) ва “Андижон”га (1:2) ҳисобида ютқазди. 5-турда ўз уйида “Сўғдиёна”га мағлуб бўлди – 0:1. Кейинги учрашувда “Машъал” мағлуб этилди – 2:1. Сўнгра жамоа ўз майдонида “Шўртан” билан очколарни бўлишиб олди – 2:2. Охирги турда “Нефтчи” Олмалиқда меҳмон бўлиб 0:3 ҳисобида ютқазди.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 7-турда “Обод” Тошкент дербисида “Бунёдкор”дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди. Ўтган турда жамоа ўз уйида “Локомотив” билан тўқнаш келиб ютқазди – 0:2.

Факт: “Нефтчи” ўз майдонидаги 3та ўйинда уч хил натижа қайд этган: ғалаба, дуранг ва мағлубият. “Обод” сафарда 4та ўйин ўтказди ва 4 бор мағлуб бўлди.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика