RU

Последние новости

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  7 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Превью: “Нефтчи” – “Насаф” Новости

Превью: “Нефтчи” – “Насаф”

Теги :  НасафНефтчи
“Насаф” навбатдаги 24-тур учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоалар олий лигадаги  ўзаро 42-учрашувда майдонга тушишади. Учрашув 13 октябр жума куни “Истиқлол” стадионида соат 16:30да бошланади.

Энди чемпионатимизда оддий ўйинлар қолмади. Ҳар бир учрашув мисли финалдек ўтади. “Нефтчи” – “Насаф” ўзаро учрашуви ҳам ўзининг жозибадорлиги билан футбол ишқибозларининг эътиборидаги баҳс ҳисобланади.

ЎзПФЛ  24-тур
“Нефтчи” (Фарғона)  - “Насаф” (Қарши)
13.10.2017. “Истиқлол” стадиони. 16:30да
Бош ҳакам:
Азиз Асимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Ришат Нуъмонов (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)
Захира ҳаками: Анотолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.


 
Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 41 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз 17 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида - 55:49.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. Жамоамиз устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши тўққиз марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг еттитасида жамоамизнинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг Фарғонадаги илк учрашуви 1997 йил 13 ноябр куни бўлиб ўтган. Шу пайтгача жамоалар 20 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 9тасида “Нефтчи” жамоаси ғалабага эришган. 3 учрашувда “Насаф” зафар қучган. Қолган 8 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. Фарғонадаги 20 учрашувда дарвозаларга жами 46та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик 29-17 “Нефтчи” томонида.

“Насаф” Фарғонадаги илк ғалабасини 2010 йили нишонлаган. Фарғонадаги сўнгги ғалабасини эса, 2015 йили қўлга киритган.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги Ғузорда бўлган учрашувида “Насаф” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Учрашувдаги иккала голни ҳам Баҳром Абдураҳимов ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.

“Нефтчи” сўнгги марта 2009 йили ўз майдонида “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар 4:0, 4:1 кўринишда. 1997 йилги Фарғонадаги ўзаро илк учрашувда йирик 3:3 ҳисобидаги дуранг ҳам қайд этилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати


Мазкур жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига эътибор қаратсак, “Нефтчи” жамоаси 23 учрашувдан сўнг 17 очко билан 15-поғонада бормоқда.

“Насаф” ўтган 23 учрашувда 44 очко жамғариб, 2-поғонани банд этиб турибди.

“Нефтчи” ўтган тур учрашувида “Олмалиқ”ни  мағлуб этди. “Насаф” эса ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини таслим этган.

“Нефтчи” - “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 13 октябр жума куни Фарғона шаҳридаги муҳташам “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Учрашв соат 16:30да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 12 октябр пайшанба куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадонида соат 15:30да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика