RU

Последние новости

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  0 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109

Превью. "Нефтчи" - "Насаф". Новости

Превью. "Нефтчи" - "Насаф".

Турнинг марказий ўйини Фарғонада бўлиб ўтади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши)

23 май. 18:00.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).


“Нефтчи” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида тенглик: 46:46. “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган, “Насаф” эса 47 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

2014 йил дастлабки даврада “Насаф” ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Дастлаб фарғоналиклар вакили Руслан Мелзиддинов ҳисобни очганди. Бунга Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкян томонидан урилган голлар “аждарлар”га ғалаба келтирган – 2:1. Фарғонада ҳам “аждарлар” зафар қучишган. Азамат Алланиёзовнинг иккинчи бўлим бошидаги голи “Насаф”га 3 очко келтирган – 0:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Нефтчи» - «Насаф» 0:1
20.04.2013 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
28.10.2012 «Нефтчи» - «Насаф» 0:0
09.10.2011 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
21.10.2010 «Нефтчи» - «Насаф» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. “Насаф” икки марта Фарғонадан уч очко билан қайта олган (2010 ва 2014 йиллар). Водийда ўтган охирги бешта баҳсда “Нефтчи” бу рақибни юта олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика