RU

Последние новости

15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  9 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4

Превью. "Нефтчи" - "Динамо" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Динамо"

Олий лиганинг 8-тури "Нефтчи" - "Динамо" ўртасидаги ўйин билан бошланади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
9 май 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент),  И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 42 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 42 баҳснинг 29 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 80-35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  90 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 33 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

2014 йил Фарғонадаги баҳсда Рўзим Аҳмедов гол урган. Ўша гол учрашувда ягона бўлиб қолган – 1:0. Самарқандда эса томошабинлар умуман гол кўришмаганди – 0:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2014  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
02.03.2013  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.03.2012  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
14.05.2011  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.08.2010  «Нефтчи» - «Динамо» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган охирги 12та ўйинда фақат ғалаба қозонган. Самарқандликлар сўнгги бор Фарғонадан 2000 йилда уч очко билан қайтишган. Бундан ташқари “Динамо” охирги уч мавсумда Фарғонада гол ура олмаган.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика