RU

Последние новости

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  4 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор” Новости

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор”

Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Қуйида мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотларини тақдим этамиз.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 20 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” Фарғона клубини 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 4 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида – 29:11. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 17 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси – 2:0
Ўтган йили Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари мазкур рақибни 2:1 натижасига кўра таслим қилган. Майдон эгалари сафидан Мансур Саидов ва Отабек Исроилов гол урган бўлса, Элдор Шомуродов бу тўпларга жавоб қайтарган.



Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
03.08.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:1
20.09.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни уч марта (2008, 2015 ва 2016 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 3 учрашувда “Бунёдкор” сафарда ғалаба қозона олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика