RU

Последние новости

07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  1 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  8 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  132 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2

Превью. "Нефтчи" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) - «Бунёдкор» (Тошкент)
20 сентябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Ирматов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 17 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 2 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:7. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 10 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Биринчи даврада Тошкентда “Бунёдкор” кутилмаганда “Нефтчи”га имкониятни бой бериб қўйганди. Ўшанда Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган голи баҳс тақдирини ҳал қилганди – 0:1.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
18.09.2010 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни фақат бир марта (2008 йил). Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 6 учрашувда “Нефтчи” ўз майдонида “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмаган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика