RU

Последние новости

15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  0 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  1 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  1 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  8 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  17 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  7 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  5 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  9 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  5 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  4

Превью. "Навбаҳор" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Қизилқум"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 27 бор кесишган.
«НАВБАҲОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
18 октябрь. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Х.Шодмонов, Р.Шояҳметов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: С.Эрматов.
Комиссар: Н.Лутфулин.

Устунлик “Навбаҳор” томонида. 9та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 7та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 35та гол киритиб ўз дарвозаларидан 27 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 38 очкони, “Қизилқум” эса 32 очкони қўлга киритган. 

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Зарафшонда бўлиб ўтган дастлабки даврадаги баҳсда Рўзим Аҳмедовнинг биринчи бўлимда киритган тўпи “Навбаҳор”га ғалаба келтирганди – 0:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2012 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 0:0
24.09.2011 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 3:0
11.09.2010 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1
13.10.2009 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1
13.11.2008 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги водийдаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. 5 марта “Навбаҳор”, 2 марта “Қизилқум” ғалаба қозонган. Зарафшон клуби сўнгги бора “Навбаҳор” майдонидан 2007 йилда ғалаба билан қайтган. Шундан сўнг “лочинлар” майдонида бўлиб ўтган 5та ўйинда “Қизилқум” клуби уч очкога эриша олмаган. Охирги икки йилда “Қизилқум” сафарда бу жамоага гол ҳам ура олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика