RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«НАВБАҲОР» – «ОЛМАЛИҚ»
14 июнь. 18:30. Наманган. "Навбаҳор" стадиони.
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидкасимов, Р.Толибжонов
Назоратчи: Д.Роман.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 12 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 6та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 15:15. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 20 очкони, “Навбаҳор” эса 14 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2013 йилда қайси жамоа сафарда ўйнаса ўша ютган. Олмалиқдаги баҳсда “Навбаҳор” 4:3 ҳисобида муваффақият қозонган. Ўша ўйинда майдон эгалари таркибида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь гол урган. “Лочинлар” сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Акром Бахриддинов икки мартадан ўзини кўрсатган. Косонсойда эса Собир Ҳамидов ҳисобни очган бунга Обид Жўрабоев ва Санжар Шоаҳмедов (иккита) жавоб беришган – 1:3.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.03.2009 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Сафарда бўлиб ўтган 6та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги тўрт йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига гол уриб келмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика