RU

Последние новости

16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  0 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  3 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  27 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Андижон"

Биринчи давранинг охирги туридан ўрин олган водий дербисида "Навбаҳор" ва "Андижон" тўқнаш келади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Андижон» (Андижон)
1 июль 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Водийнинг бу икки клуби ўзаро 44 бор куч синашишган. Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 23 ўйинда ғалаба қозонишган, 12 учрашув дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳисобида 9та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида – 69:45. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 81, “Андижон” эса 39 очколик бўлган.

“Навбаҳор”нинг “бургутлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса – 5:1 бўлиб турибди.

2015 йил дастлабки даврада Андижонда ўтган учрашувда томошабинлар 5та голнинг гувоҳи бўлишган эди. Мезбонлар сафида Иброҳим Отахонов ва Предраг Вуйович (2та) гол уришган, меҳмонлардан Мўйдин Мамазулумов ва Шахбоз Эркинов тўп киритишганди - 3:2. Наманганда эса Азим Аҳмедовнинг голи “лочинлар”га ғалаба келтирганди – 1:0.

«Навбаҳор» уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
01.10.2015 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:0
16.05.2014 «Навбаҳор» – «Андижон» 3:0
25.06.2012 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:0
09.04.2011 «Навбаҳор» – «Андижон» 1:1
05.06.2010 «Навбаҳор» – «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз тарихида бугунга қадар сафарда “Навбаҳор”ни умуман мағлуб эта олмаган! 17 марта "лочинлар" ўз майдонларида зафар қучишган. Яна 5та учрашув дуранг билан тугаган. Сўнгги 3та учрашувда “Навбаҳор” ўз уйида бу жамоадан гол ўтказмаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика