RU

Последние новости

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  4 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

Превью: “Насаф” - “Шўртан” Новости

Превью: “Насаф” - “Шўртан”

Теги :  НасафШўртан
Юртимиз стадионларида олий лигада иштирок этадиган жамоалар яна ўзаро баҳсларга киришишади.

Навбатдаги 28-тур учрашувлари 8-9 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашади. Воҳа дербиси - “Насаф” – “Шўртан” учрашуви 9 ноябр пайшанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Ёдингизда бўлса, асли биринчи давра учрашуви Қаршида бўлиши керак эди. Аммо “Марказий”да реконструкция ишлар давом этаётгани боис, 13-тур учрашуви Ғузорга кўчирилган ва “Шўртан” жамоаси мезбонлик қилган эди.

ЎзПФЛ, 28-тур
“Насаф” (Қарши) - “Шўртан” (Ғузор)
09.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да
Бош ҳакам
: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Шамиль Жумаев  (Қарши)
ЎзПФЛ вакили: Маъмур Саидқосимов.

Бу йилги чемпионат аввалида етакчиларни (“Шўртан” – “Локомотив” 2:0, “Шўртан” – “Бунёдкор” 1:0, “Шўртан” – “Пахтакор” 3:0) мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган “оқ бўрилар”нинг кейинги учрашувларда омади чопмади. Натижада улар аутсайдерлар қаторига тушиб кетишди. Бунга асосий сабаб, ФИФА томонидан уларга қўлланилган жазолар бўлди.

Ўзаро учрашувлар тарихига оид

Бу жамоалар ўзаро навбатдаги 24-учрашувда майдонга тушишади. Ўзаро ўтказилган 23 баҳснинг 17 учрашувида “аждарлар” ғалаба қозонишган, “Шўртан” эса 5 учрашувда ғалабага эришган. Атиги бир учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг (0:0) 2010 йили Қаршида 8523 томошабин кўз олдида кечган.

Тўплар нисбати 52-24 кўринишида, жамоамиз устунлигини кўрсатмоқда.

Ўзаро ўйинларда жамоамиз “Шўртан”ни энг йирик 5:0 ҳисобида, “Шўртан” эса энг йирик 3:2 ҳисобида ғалабага эришган.

Мазкур жамоалар ўртасидаги Ғузорда бўлиб ўтган биринчи давра 13-тур учрашувида “аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоамиз голларига Баҳром Абдураҳимов ва Дониёржон Нарзуллаевлар муаллифлик қилишган. “Оқ бўрилар”нинг учрашувдаги ягона голини пенальтидан Игорь Таран киритган.

Ўша учрашувда “Насаф”нинг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан карточкалари сони тўрттага етгани боис,  майдонга тушмаган эди.

Қаршидаги ўзаро учрашувлар тарихидан

“Насаф” – “Шўртан” жамоалари шу пайтгача Қаршида ўзаро 11 марта туқнаш келишган. Бу учрашувларнинг 10тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, 1 учрашувда голсиз дуранг бўлган. “Шўртан” жамоаси, “Насаф” устидан Қаршида ғалабага эриша олмаган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 34 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик “Насаф” томонида – 26:8.

Қаршида бўлиб ўтган охирги ўзаро беш учрашув натижаси
06.03.2016. “Насаф” – “Шўртан” 2:1
12.09.2015. “Насаф” – “Шўртан” 3:1
14.04.2013. “Насаф” – “Шўртан” 3:0
14.09.2012. “Насаф” – “Шўртан” 2:1
15.06.2011. “Насаф” – “Шўртан” 5:0

“Шўртан” жамоаси тўпурарлари ҳақида

“Шўртан” жамоаси шу пайтгача рақиблари дарвозасини 27 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 48 марта тўп олиб чиқишган. Ушбу 27та голни 11 нафар футболчи ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

“Шўртан” жамоаси тўпурарлар рўйхатини айни пайтда Игорь Таран бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 7та тўп бор. Рўйхатнинг иккинчи ўрнини уч нафар футболчи эгаллаб турибди. Булар Отабек Нарзуллаев, Лазиз Убайдуллаева ва Жасур Холтўраевлардир. Бу футболчилар ҳисобида учтадан тўп бор.

Ҳозирги кунда “Насаф” шарафини ҳимоя қилаётган Умарбек Эшмуродов бу учрашувда собиқ жамоаси – “Шўртан”га қарши майдонга тушиши мумкин. Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, Эшмуродов ғузорликлар сафида икки бор рақиблар дарвозасига гол киритган. Ёдингизда бўлса, Умарбек Эшмуродов “Бунёдкор”  ва “Локомотив” жамоалари дарвозасига гол киритиб, “Шўртан”нинг ғалабаларига ҳисса қўшган эди.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

9 ноябр пайшанба куни бўладиган 28-тур,  “Насаф” - “Шўртан” жамоалари учрашуви Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Бир кун олдин,  яъни 8 ноябр чоршанба куни бўладиган кичик дерби, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳидаги майдонда  соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу ўйинларга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика