RU

Последние новости

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  8 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

Превью. "Насаф" - "Шўртан" Новости

Превью. "Насаф" - "Шўртан"

Олий лиганинг 21-турида Қашқадарё дербиси доирасида "Насаф" ва "Шўртан" тўқнаш келишади.

«Насаф» (Қарши) – «Шўртан» (Ғузор)
12 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 19:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Насаф” ва “Шўртан” олий лигада 19 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 42та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 21та гол уришган. “Аждарлар”  ўзаро ўйинларда 40 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.
 
Дастлабки даврада Ғузорда ташкил этилган ўйинда ҒуломҲайдар Ғуломов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Фарруҳ Сайфиев ва Илҳом Шомуродовнинг ўйин сўнггида урган голлари “аждарлар”га иродали ғалаба келтирганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2013 «Насаф» - «Шўртан» 3:0
14.09.2012 «Насаф» - «Шўртан» 2:1
15.06.2011 «Насаф» - «Шўртан» 5:0
13.03.2010 «Насаф» - «Шўртан» 0:0
01.03.2009 «Насаф» - «Шўртан» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бўлиб ўтган ўйинларда 8 марта муваффақиятга эришган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. “Шўртан” Қаршидан умуман ғалаба билан қайтмаган. Охирги уч ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 3 бор зафар қучишган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика