RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  18 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Превью. "Насаф" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Насаф" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 5-турини очиб берувчи баҳс Қаршида "Насаф" ва "Нефтчи" ўртасида кечади.
«НАСАФ» - «НЕФТЧИ»
11 апрель. Қарши. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Х.Мирзаахмедов, Д.Досанов
Назоратчи: Д.Роман.

“Насаф” ҳамда “Нефтчи” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 11та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Нефтчи” томонида: 45:43. “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган, “Насаф” эса 41 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

Ўтган йил Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда дуранг қайд этилган. Биринчи бўлимда Сардор Мирзаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Артур Геворкян якуний натижани ўрнатган – 1:1. Қаршида бўлиб ўтган ўйинда иккала голни ҳам Илҳом урган. Шомуродов ҳисобни очди, Юнусов иккинчи голни “Нефтчи” дарвозасига урди – 2:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:

05.10.2013 «Насаф» - «Нефтчи» 2:0
05.06.2012 «Насаф» - «Нефтчи» 1:2
07.04.2011 «Насаф» - «Нефтчи» 3:0
02.04.2010 «Насаф» - «Нефтчи» 2:0
15.10.2009 «Насаф» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида бўлиб ўтган 17та ўйиннинг 10тасида ғалабага эришган. Битта ўйин дуранг билан тугаган. “Нефтчи” 6 марта Қаршидан уч очко билан қайта олган.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика