RU

Последние новости

09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган сўнгги ўйин Қаршида "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган)
25 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 37 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 19та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Саккиз учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 58та гол киритиб ўз дарвозаларидан 56 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 65 очкони, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада ҳисобни “Насаф” ҳимоячиси Мақсуд Каримов очганди. Бунга наманганликлар сўнгги дақиқаларда Мўйдин Мамазулумовнинг голи билан жавоб беришганди – 1:1.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
23.10.2013 «Насаф» - «Навбаҳор» 5:0
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” олий лигада ўз майдонида 15та ўйинда “Навбаҳор”ни мағлуб этган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Иккита баҳсда “лочинлар” воҳадан ғалаба билан қайтишган. “Навбаҳор” Қаршида 15 йилдан буён рақибни мағлуб эта олмаяпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика