RU

Последние новости

20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  12 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  21 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган энг марказий ўйин бугун Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент)
19 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), О. Туйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Насаф” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Бешта ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни фақат бир марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 23та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 5 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 29 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 8тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 5:0 га тенг. “Насаф”нинг ягона ва шу билан бирга йирик ғалабаси – 1:0.

2012 йилда иккала жамоа ўз майдонидаги ўйинларда уч очкони қўлга киритган. Март ойида Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда Олександр Пишур, Фозил Мусаев ва Алибобо Раҳматуллаев томонидан урилган голлар “Насаф”нинг йирик мағлубиятига замин яратганди – 3:0. Қаршида Артур Геворкян томонидан пенальтидан урилган гол “аждарлар”га тарихий ғалабани келтирганди – 1:0. Айнан шу ғалаба “Насаф”нинг олий лигада “Бунёдкор” устидан қозонилган дастлабки ғалаба бўлди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:  
03.11.2013  «Насаф» – «Бунёдкор»  1:0
26.08.2012  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:0
13.08.2011  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:0
02.10.2010  «Насаф» – «Бунёдкор»  0:1
03.07.2009  «Насаф» – «Бунёдкор»  1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қаршида жами 7 бор куч синашишган. Тўртта ўйин дуранг натижаси билан ўз якунига етган. Икки марта “қалдирғочлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишган. "Насаф" ўз уйида бу рақибни бир марта мағлуб этган. Охирги учта баҳсда “Бунёдкор” сафарда умуман гол ура олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика