RU

Последние новости

19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  0 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 1:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  7 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  23 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0

Превью. "Металлург" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Металлург" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 20-турида Бекободда "Металлург" Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.

«Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
26 август 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Металлург” ва “Сўғдиёна” олий лигада 27 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 11 марта мағлуб этган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса “Сўғдиёна”ни 10 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 41та гол урган, “Металлург” футболчилари 37 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Жиззах клуби ўзаро ўйинларда 39 очкога эга бўлган, Бекобод клуби ҳисобида 36 очко бор. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:2га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврадаги ўйин Янгиерда ташкил этилганди. Ўша баҳсда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди - 0:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2
20.04.2013 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
10.06.2011 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:2
18.05.2009 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
19.04.2008 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” майдонида бўлиб ўтган 13та ўйиннинг 8тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 3 марта ғолиб аниқланмаган. “Сўғдиёна” сафарда икки марта уч очкони ўзиники қилган. “Металлург” ўз уйида “Сўғдиёна”га қарши кечган охирги тўрт ўйинда фақат ғалаба қозонган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика