RU

Последние новости

13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  2 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  11 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  14 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  5 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  6 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  4 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  18 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  6 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  8 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5

Превью. "Металлург" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Металлург" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 22-турини очиб берувчи ўйин "Металлург" ва "Бунёдкор" ўртасида бўлиб ўтади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «БУНЁДКОР»
1 октябрь 2014 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Фозилов, Р.Ғофуров, И.Гармашов.
Назоратчи: А.Хотамов.

“Металлург“ ҳамда “Бунёдкор“шу кунга қадар ўзаро 15 маротаба куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 13та ўйинда ғалаба қозонишган. Иккита ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 37-14. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 39 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 6 очколик бўлган.

“Бунёдкор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Металлург”нинг  “қалдирғочлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:1 ни ташкил этади.

9-турда “Бунёдкор” ўз майдонида “Металлург” дарвозасига жавобсиз икки тўп киритганди. “Қалдирғочлар” таркибида Олександр Пишур ва Сардор Рашидов ўзини кўрсатганди – 2:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.08.2013 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:3
27.09.2012 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:3
23.10.2011 «Металлург» - «Бунёдкор» 2:1
19.03.2010 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:1
25.06.2009 «Металлург» - «Бунёдкор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Металлург” ўз майдонида фақат бир бор (2011 йил) “Бунёдкор”дан устун келган. Қолган 6та ўйининг барчасига “Бунёдкор” Бекободдан уч очко билан қайтган. Охирги икки ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ушбу жамоа дарвозасига 3тадан гол уришган.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика