RU

Последние новости

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Превью. "Металлург" - "Андижон" Новости

Превью. "Металлург" - "Андижон"

Ўтган турда Қаршида сенсация кўрсатган бекободликлар бугун ўз майдонларида "Андижон"ни синовдан ўтказадилар.

«Металлург» (Бекобод) – «Андижон» (Андижон)

23 май. 17:00

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усманов (Тоашкент), Н. Рузимов (Тошкент), А. Эргашев (Ташкент)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).


“Металлург” ва “Андижон” олий лигада жами 30 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 12та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 51:48. “Металлург” ўзаро ўйнларда 44, “Андижон” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –4:1. Қизиғи андижонликларнинг бу кўрсаткичи ҳам 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда Бекободда ўтган баҳсда “Металлург” зафар қучган. Шухрат Йўлдошев, Мурод Тошматов ва Шаҳзодбек Нурматовнинг голларига “бургутлар”дан Мирзакамол Камолов ва Шаҳзод Шайманов жавоб беришганди – 3:2. Андижондаги учрашувда дуранг кузатилган. Лочин Солиев ва Мирзакамол Камолов майдон эгалари таркибида, Шохназар Норбеков ва Сардор Расулов бекободликлар сафида гол уришган – 2:2.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
01.06.2014 «Металлург» - «Андижон»  3:2
17.03.2012 «Металлург» - «Андижон»  1:1
24.09.2011 «Металлург» - «Андижон»  4:1
02.10.2010 «Металлург» - «Андижон»  2:1
11.04.2009 «Металлург» - «Андижон»  2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида 11 марта муваффақият қозонган. Бекободда 2 бор дуранг қайд этилган. “Андижон” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2007 йил). Охирги олти учрашувда “Металлург” ўз майдонида “бургутлар”га мағлуб бўлмаган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика