RU

Последние новости

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

Превью. "Машъал" - "Насаф" Новости

Превью. "Машъал" - "Насаф"

Муборакда Қашқадарё дербиси доирасида "Машъал" ва "Насаф" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
«МАШЪАЛ» - «НАСАФ»
2 ноябрь 2014. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 15:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), В. Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Машъал” ва “Насаф” олий лигада жами 23 бора тўқнаш келишган. Шулардан 12 тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган, 5та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Машъал” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “аждарлар”ни 6 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 39:24 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 41 очкони, “Машъал” эса 23 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 га тенг бўлса, муборакликларда бу кўрсаткич 4:1 бўлиб турибди.

12-турда Қаршида бўлиб ўтган учрашувда мухлислар 6та голнинг гувоҳига айланишганди. Алишер Юсупов ва Артур Геворкяннинг голларига биринчи бўлим охирларида Мўйдин Мамазулумов ва Жаҳонгир Абдумўминов жавоб беришганди. Иккинчи бўлимда эса Геворкян икки бор “Машъал” дарвозасини ишғол қилиб якуний натижани ўрнатганди – 4:2.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2012 «Машъал» - «Насаф» 0:0
08.09.2011 «Машъал» - «Насаф» 1:1
21.08.2010 «Машъал» - «Насаф» 1:0
20.06.2009 «Машъал» - «Насаф» 1:1
05.04.2008 «Машъал» - «Насаф» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида тўрт марта “Машъал” ғалаба қозонган. Иккита ўйинда “аждарлар” уч очкога эга бўлишган. Беш бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Охирги 7 ўйинда “Машъал” ўз майдонида “Насаф”га умуман ютқазмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика