RU

Последние новости

21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  0 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  32 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2

Превью. "Машъал" - "Андижон" Новости

Превью. "Машъал" - "Андижон"

Олий лиганинг 2-турида "Машъал" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.
«МАШЪАЛ» – «АНДИЖОН»
20 март 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лиганинг бу икки клуби ўзаро 26 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 16 ўйнида ғалаба қозонишган, 3 учрашув дуранг билан якунланган. “бургутлар” эса бугунга қадар рақибни 7 бор мағлуб эта олишган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Машъал” томонида – 41:32. Ўзаро ўйнларда “Машъал” 51, “Андижон” эса 24 очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг.

Ўтган мавсум биринчи даврада водийдаги ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни 83-дақиқада Зоҳир Қўзибоев “бургутлар” дарвозасига урганди – 0:1. Муборакдаги баҳсда эса “Машъал” рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Баҳсда ҳисобни меҳмонлар вакили Азиз Ибрагимов очганди. Бунга “газчилар” Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёсжон Комилолв, Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев, Мўйдин Мамазулумов ва Андрей Деркачнинг голлари билан жавоб беришган – 6:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Машъал» - «Андижон» 6:1
03.09.2012 «Машъал» - «Андижон» 1:0
15.10.2011 «Машъал» - «Андижон» 4:0
20.03.2010 «Машъал» - «Андижон» 1:0
24.05.2009 «Машъал» - «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. 12 бор муборакликлар ўз майдонларида ғалаба қозонишган. Фақат 1 марта “бургутлар” воҳадан бир очко билан қайтишган (1995 йил). “Андижон” Муборакдаги охирги 6та ўйинда атига бир марта гол ура олган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика